“Аллоҳу акбар” деб бақирган яҳудийни отиб ўлдиришди

46946510100499408257noЯҳудийлар учун муқаддас бўлган Қуддус ибодатхонасининг вайрон қилинган Ғарбий девори — Йиғи девори зиёратгоҳи қўриқчиси исроиллик-яҳудийни фаластинлик террорист, деб отиб қўйган. Полиция сўзларига кўра, қўриқчи эркак киши “Аллоҳу акбар”, деб бақирганини эшитган. Ўрганишларга кўра, у аслида Исроил фуқароси ҳамда яҳудий бўлган.

 Ушбу воқеадан сўнг мазкур зиёратгоҳ бир соат ёпиб қўйилган. Полиция вакилларининг айтишича, воқеа жамоат ҳожатхонасида тонгги 7:40да содир бўлган. Бу вақтда муқаддас деворга юзлаб одамлар эрталабки ибодат учун йиғилган.

Полиция вакилларига кўра, номаълум эркак ҳожатхонадан чиқа туриб, “Аллоҳу акбар” деб бақирган ва чўнтагидан ниманидир олмоқчи бўлган. Шундан сўнг қўриқчи унга қарата бир неча маротаба ўқ отган.  Полиция вакили Мики Розенфельд “содир бўлган воқеани ўрганишга ҳамда ҳодиса сабабларини тушунишга ҳаракат қилаяпмиз”, деб айтган.

Йиғи девори ёки Ғарбий девор Қуддусдаги Иккинчи ибодатхона қолдиқлари бўлиб, римликлар томонидан вайрон этилганидан сўнг сақланиб қолган ягона қисмдир.

Ҳар куни ушбу деворга минглаб сайёҳлар ва зиёратчилар келишади. Яҳудийлар ушбу деворни 1967 йилги Олти кунлик уруш даврида қўлга киритган бўлиб, мазкур ҳудуд дунёдаги энг баҳсли диний мажмуа сифатида эътироф этилади. Унда яҳудийлар учун муқаддас бўлган Оқсоқ тоғ ёки мусулмонлар учун муқаддас Ҳарам ал-Шариф зиёратгоҳи ҳам жойлашган.

Умуман, Қуддус мусулмонлар, насронийлар ҳамда яҳудийлар учун муқаддас макон ҳисобланади.