Ўзбекистонда “Капиталбанк” пул ўтказмаларини олишга ҳам тўлов жорий этди

images (16)

ОАТБ “Капиталбанк” томонидан шу йилнинг 1 июнидан жорий этилган қоидага кўра, жисмоний шахслардан пул ўтказмаларини олиш чоғида ҳам тўлов тўлашлари керак бўлади. Бу ҳақда gazeta.uz сайти хабар тарқатди. Унга мувофиқ, 300 долларга қадар бўлган пул ўтказмалари учун 3 АҚШ доллари миқдорида,  ундан ортиқ бўлган маблағларга эса 5 доллар миқдорида тўлов тўланади.

“Капиталбанк” вакилларига кўра, юборилган маблағ тўлалигича берилади, қўшимча тўловлар эса кўрсатилган тартибда 3 ёки 5 доллар миқдорида алоҳида тўланади.

ОАТБ “Капиталбанк”нинг жисмоний шахсларга кўрсатилган банк хизматлари бўйича 2013 йилнинг 1 июнидан кучга кирган тарифларнинг 2.6-бандига асосан жорий этилган.

Сайт бошқа банклар бундай тартиб жорий этмаганлигини қайд этмоқда.