Ўзбекистонда янги брендлар: Ҳожибой иқтибослари ва Keep Calm And Love Uzbekistan

hojiboy_12062013

Ўзбекистонлик футбол ишқибозлари марҳум қизиқчи, таниқли сўз устаси Ҳожибой Тожибоевнинг футболга оид машҳур иқтибослари туширилган футболкаларни тайёрлашди. Бу ҳақда Facebook ва Twitter фойдаланувчиларига асосланиб, kun.uz сайти хабар тарқатди.

Асосан футбол ишқибозлари учун тайёрланган футболкаларда, жумладан, Ҳожибой Тожибоевнинг футболга оид машҳур «Любойини энасини кўрсатворамиз», «Стадионинггаям, стадионингни директоригаям, айниқса, 2та боковой судьенгга…» ва бошқа иқтибослари туширилган.

Facebook ижтимоий тармоғидаги «I Love Uzbekistan» гуруҳи хабарига кўра, Ҳожибой Тожибоевнинг оқ-қора сурати ҳамда унинг футбол ва бошқа мавзулардаги машҳур иқтибослари туширилган футболкаларни 13 июнь, чоршанба кунидан эътиборан Тошкентдаги «Чорсу» буюм бозорида савдога чиқарилади.

936429_10151653446690516_280134821_n

Яна бир компания Uzbek Apparel эса “Proud To be Uzbek”, “Tashkent In My Heart”, “Keep Calm And Love Uzbekistan” шиорлари остида футболкаларни ишлаб чиқара бошлади. Ўзбекистонлик ижтимоий тармоқ вакилларининг фикрича, бу нафақат миллийликни тарғиб қилишда, балки ўзбекистонликлар орасида ватанпарварлик ғоясининг чуқур илдиз отишида муҳим аҳамиятга эга.

Умуман, одамларнинг мазкур трендларга қизиқишларини кузатиб, шуни айтиш мумкинки, янгича қараш асосида миллийлик ва ватанпарварликни сингдириш орқали нафақат бизнесни ривожлантириш, балки миллий-ватанпарварлик руҳида маҳсулотларни оммалаштириш мумкин.

Энг муҳими, масалага янгича, ўзбекона услубда ёндашиб, “плагиатлик”дан қочилса, бас.

Равшан Эрматов
Равшан Эрматов
Санжар Турсунов
Санжар Турсунов

941777_539413686102462_751780383_n