Ўзбекистонда олий ўқув юртларига қабул бошланди

komissiyaШу йилнинг 20 июнидан Ўзбекистонда олий ўқув юртларига қабул бошланди. Бу жараён шу йилнинг 20 июлига қадар давом этади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 11 июндаги “Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига 2013/2014-ўқув йилларда қабул тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, олий ўқув юртларга 56 607 нафар абитуриент ўқишга қабул қилинади, шулардан 19120 нафари давлат гранти, 37487 нафари тўлов-шартнома асосида.

Магистрлар учун 6 300 та ўрин ажратилган, шулардан 1 548таси грант, 4 752таси  тўлов-шартнома асосида ўқишга қабул қилинади.

Давлат гранти асосида қабул қилиш бакалавриатда 220 та ўринга, магистратурада 18 ўринга қисқарган. Айни пайтда шунча абитуриентлар тўлов-шартнома асосида ўқишлари мумкин бўлади.