Қозоғистонда «АН-2» самолёти командири ўзбекистонлик Сергей Капилаж ҳалок бўлган

pic_dea241f171fea869cf91c00c4ae5598aҚозоғистон Республикасининг Қизилўрда вилоятида шу йилнинг 28 июнь куни АН-2 самолёти ҳалокатга учради. Самолёт бортида икки нафар экипаж аъзоси бўлган, улардан бири ҳалок бўлган, иккинчиси эса жиддий тан жароҳати билан касалхонага ётқизилган. Бу ҳақда Лента.ру хабар тарқатди..

Қозоғистон транспорт прокуратураси матбуот хизматига кўра, 28 июнь куни соат 19-40да Қизилўрда вилоятиТеренозек қишлоғи яқинида «Авиакомпания «Азия континенталь авиалайнс» авиакомпаниясининг АН-2 самолёти авиакимёвий ишларни бажараётган чоғда ҳалокатга учраган. Самолёт бортида икки нафар экипаж аъзоси бўлган. Ҳаво кемаси командири Ўзбекистон фуқароси Сергей Капилаж бўлган. Экипажнинг бошқа аъзоси Қозоғистон фуқароси Валерий Силавол ҳозирги пайтда оғир аҳволда ётибди. Самолёт ҳалокатга учраши бўйича Қизилўрда вилояти ички ишлар органи томонидан жиноий иш очилган. Воқеа жойида тезкор-тергов гуруҳи иш олиб бормоқда.