Миржалол Қосимов: “Акмал жуда сиқилмоқда”

kasymov_10_06_2013

Ўзбекистон ва Қатар терма жамоалари ўртасида эртага кечадиган ўйин олдидан ўтказилган матбуот анжуманида Миржалол Қосимов, албатта, ғалаба қозониш шартлигини айтиб ўтган. Эртага чиройли ўйин намойиш қилиб, ғалабага эришишимизга ишонаман. Бу ўйинга йигитлар шай.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи эртага ҳужумга асосланган ўйин намойиш қилишини айтиб ўтган. “Биз ҳар бир ўйинга фақат ғалаба учун майдонга тушамиз. Эртага бўладиган ўйиннинг қиймати жуда катта. Бу ўйинда албатта чиройли ўйин намойиш қилиб, ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз”, деган у, жумладан. У майдон яхши ҳолатда эканлигини айтиб ўтган.

“Биз сафар (Жанубий Корея)га ғалаба учун кетгандик. Шу сабабли йигитларнинг руҳий ҳолатида ўзгариш бўлди. Аммо биз иш олиб бордик ва айни вақтда жамоамиз ўйинга тўлиқ тайёр. Акмалга келадиган бўлсак, у жуда сиқилмоқда. Аммо футболда бундай ҳолатлар учраб туради. Бутун жамоа уни қўлламоқда”, деди мураббий.

У Жанубий Корея ўйинидан ҳамма кутаётган нарсани кутаётганлигини айтиб ўтган. “Эртага Корея терма жамоаси ўз даражасидаги ўйинни намойиш қилиб, ғалабага эришади деб ўйлайман”, деди у.