Korea Telecom Corp “МТС—Ўзбекистон” ўрнини эгаллаши мумкин

1342771059_165620_181400461877837_164604113557472_596808_630099_n1Жанубий Кореянинг Korea Telecom Corp компанияси “МТС—Ўзбекистон” ўрнини эгаллаши мумкин. Бу ҳақда  “Новый век” газетаси ҳукуматдаги манбаларига таяниб, хабар тарқатган. Чунки мазкур компания вакиллари “Ўздунробита” МЧЖ ХКнинг активларини сотиб олиш масаласига жиддий киришишган. Эслатиб ўтамиз, “МТС— Ўзбекистон” активлари шу йилнинг 1 июлидан кимошди савдосига қўйилади, унинг бошланғич баҳоси 600 миллиард сўмга баҳоланмоқда. Бу Марказий банк курси бўйича 288,2 миллион долларни ташкил қилади.

Эслатиб ўтамиз, апрель ойи сўнгида суд “Ўздунробита” МЖЧ ХКни банкрот, деб топди ва уни тугатиш бўйича бир йиллик тугатиш жараёнини очди.