Ислом Каримов Остонада Алишер Навоийга ҳайкал ўрнатишни таклиф қилди

photo_92872Тошкентда Қозоғистон маърифатпарвари Абай Қўнонбоевнинг ҳайкали ҳамда Қозоғистон Республикаси элчихонасининг янгидан қурилган элчихонаси очилди.

“Бугун биз қозоқ халқининг буюк ўғлони, буюк қозоқ шоири, мутафаккири Абай Қўнонбоев ҳайкалини очяпмиз ва бу ёдгорликни  буюк Абай номи билан аталадиган кўчада ҳамда ўзида замонавий меъморий ечимларни ҳамда шарқона услубни уйғунлаштирган Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчихонасининг янги қурилган гўзал биноси билан яхлит мажмуада очаяпмиз”, деди Ислом Каримов очилиш маросимида.

Ўзбекистон Президенти мамлакатда Абайни яхши билишларини ҳамда бутун ҳаёти давомида халқининг орзу-умидлари ва интилишларини куйлаган, эзгулик ва адолат йўлида курашган халқ оқини, маърифатпарвари ва гуманисти сифатида қадрлашларини айтиб ўтди.

“Мамлакатимиз пойтахти — Тошкентда Абайнинг улкан ҳайкали барпо этилиши халқларимизнинг дўстлиги ва биродарлиги бузилмаслигининг тимсоли бўлади”, деб қайд у, жумладан.

Ўз навбатида, Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев икки давлат ўртасидаги муносабатлар яхшиқўшничилик ҳамда ўзаро алоқаларнинг мутлақо янги босқичига чиққанини айтиб ўтди. “Буни буюк қозоқ шоири ва гуманисти Абай Қўнонбоевга ҳайкалнинг очилиши ҳам тасдиқлайди”, деди Қозоғистон раҳбари.

Қозоғистон раҳбари, ўз навбатида, Абайнинг шеърий дунёқараши шаклланишида буюк ўзбек шоири Алишер Навоийнинг асарлари ижобий таъсир ўтказганини айтиб ўтди. У ўзбек халқи ва Ислом Каримовга бу эҳтиром учун ташаккур билдирди.

“Дўстлигимиз мустаҳкам иккитомонлама саъй-ҳаракатларга эга. Биз ҳар доим бир-биримизга пешвоз чиқамиз, жуда керак пайтда, қозоқ халқига оғир пайтда, биз, ўзбеклар ҳар доим ёнингизда бўламиз. Мана шундай имкониятдан фойдаланиб, Алишер Навоийнинг мана шундай чиройли ҳайкали Нурсултон Абишевичнинг кўмагида Қозоғистоннинг гўзал пойтахти — Остонада ҳам пайдо бўлиши нур устига нур бўлур эди”, деб таклиф билдирди Ислом Каримов ўз нутқи охирида.