Исроил Тошкентга янги элчи тайинлади

    big_5592Расмий Тошкент Исроил томонидан ушбу мамлакатнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси лавозимига тақдим этилган Кармела Шамир номзодини тасдиқлаган. 12news.uz сайтининг «Едиот Ахронот» нашрига таяниб хабар беришича, Кармела Шамир яқин кунларда ўз вазифасини бажаришга киришади. Нашрга кўра, у мусулмон мамлакатда Исроил миссиясини бажарадиган биринчи аёл дипломатдир.

    Исроил Ўзбекистон мустақиллигини 1991 йил декабрь ойида тан олган бўлиб, 1992 йилдаёқ ушбу мамлакатнинг Тошкентда элчихонаси очилади. Ўтган давр мобайнида икки давлат ўртасида 15 та ҳукуматлараро, 3 идоралараро ҳужжатлар имзоланган.

    Ўзбекистон Исроил билан қишлоқ хўжалиги, тиббиёт ва юқори технологиялар соҳасида ҳамкорлик қилишни ўз олдига мақсад қилиб олган.

    Шу пайтга қадар Исроилнинг Тошкентдаги миссиясини Хилель Ньюмен бошқариб келаётган эди.