Тошкентда сарғайган арчалар бўялмоқда

3

Кейинги пайтларда  хориждаги ва маҳаллий электрон оммавий ахборот воситалари, чунончи, интернет сай         тларида Ўзбекистондаги ободонлаштириш хизмати ходимлари томонидан шаҳарни яшил сақлаб туриш учун жорий этилган “янгиликлар” ахборотлар эълон қилинди.

Podrobno.uz янгиликлар агентлиги ушбу масаланинг ҳақиқатга тўғри келиши ёки келмаслигини ўрганиш мақсадида пойтахтимиздаги Ўрда майдонига ташриф буюриб, вазиятни аниқлаштирди. Унга кўра, ҳақиқатан ҳам, Тошкент шаҳрида игнабаргли дарахтларни “парваришлаш”нинг янгича усулидан фойдаланилмоқда. Пойтахтнинг Ўрда майдонида иссиқда сарғайиб қолган айрим арча дарахтлари яшил рангга бўяб чиқилмоқда.

“Ҳақиқатдан ҳам арчаларни  яшил рангга бўяшёткан экан. Гап шундаки, игна баргли дарахтлар, асосан уларнинг уч қисми ўта иссиқ ҳавога чидолмай сарғайиб қолган. Уларни зинҳор кесиб ташлашмади, аксинча буяб чиқишга қарор қилишди”, деб ёзади манба.

Маълум бўлишича арчалар баллонлардаги кўк-яшил рангли аэрозоль бўёқлар билан бўяб чиқилмоқда. Манбанинг ёзишича, арчаларнинг маълум бир қисми бўялган, холос. Балки бу тажриба тариқасида шундай қилинган бўлиши мумкин.