“Ўзбекистон ҳаво йўллари” чипталарни сотишда ўзгартиш қилгани йўқ

ER_Uzbekistan_Airways

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси маҳаллий ва Россия оммавий ахборот воситаларида пайдо бўлган ахборотни ҳақиқатдан йироқ, деб қайд этди. Компания вакилларининг сўзларига таяниб, uz24.uz хабар беришича, оммавий ахборот воситаларида келтирилган ахборот ҳақиқатдан йироқ бўлиб, авиакассаларда чипталар қонунчиликда белгиланган тартибда сотилмоқда. Компания мижозлари чипталарни нақд ёки нақд пулсиз харида қилишда ҳам ҳеч қандай тўсиқларга дуч келишмаяпти.

Эслатиб ўтиб, бир қатор оммавий ахборот воситалари “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК ҳам чипталарни миллий валютада сотишни чеклагани ҳақида ахборотлар пайдо бўлган эди.