Москвада ўзбекистонлик новвойлар ҳибсга олинган

restrictii_muncaРоссия Федерацияси Федерал миграция хизматининг Москва шаҳар бошқармаси ҳамда Москва жиноий қидирув органи ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган рейдда нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган хуфёна цех фаолияти аниқланган. Маълум бўлишича, ушбу цехда Марказий Осиёдан келган иммигрантлар фаолият юритишган.

Москва жиноий қидирув идораси матбуот хизматига таяниб CA-News сайтининг ёзишича, полиция бўлимига шахсини аниқлаш учун 84 нафар хориж фуқароси олиб борилган. Улар бошқа жиноий қилмишларга алоқаси борлиги ёки йўқлиги текширувдан ўтказилган.

Ўзбекистон ва Тожикистон Республикаси фуқароларига нисбатан Москва Ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан иммиграция қонунчилигини бузганлиги учун маъмурий иш очилган. Уларнинг кўпчилигида бўлган вақтинчалик рўйхатда туриш рухсатномалари ҳам шубҳа уйғотган.

Мазкур ҳолат бўйича миграция қонунчилигини бузганлиги учун жиноий иш очиш кўзда тутилмоқда.