Ўзбекистон Россиядан пул жўнатиш бўйича “чемпион”

mellow-yellow-monday-western-union-money-transfer-office-dsc_9892Россия марказий банки расмий сайтида қайд этилишича, 2012 йилнинг биринчи чорагида Россиядан Федерациясидан Ўзбекистон Республикасига жўнатилган пул ўтказмалари миқдори 1,031 миллирал АҚШ долларини ташкил қилиб, Марказий Осиё давлатлари орасида биринчи ўринни қайд этди. Кейинги ўринларни 680 миллион доллар билан Тожикистон, 302 миллион доллар билан Украина эгаллаган.

Россияга Ўзбекистондан 127 миллион доллар, Қозоғистон 132 миллион доллар юборган. Россиядан Туркманистонга юборилган маблағ ҳажми 10 миллион, келган маблағлар эса 9 миллион долларни ташкил қилди.

Ўзбекистон фуқаролари 2012 йилда 5,693 миллиард доллар миқдорида пул жўнатишган. 2011 йилда бу миқдор 4,276 миллиард долларни ташкил этган. Бунда ҳар бир юборилган ўтказманинг миқдори 466 долларга тушган. 2011 йилда бу 523 доллар атрофида эди.

Россия федерал иммиграция хизмати маълумотларига кўра, Россияда ҳозирги кунда 10,2 миллион нафардан ортиқ чет эл фуқаролари бўлиб, уларнинг 23 фоизини Ўзбекистон фуқаролари ташкил этади. 13,3 фоизи, яъни 1,342 миллион нафари эса Украина фуқароси, 10,2 фоизи Тожикистон фуқароси ҳисобланади.