Эронлик футбол расмийси Кореялик футбол расмийсига ўзбек тўнини совға қилмоқчи

keyrush_201102150806390

Эрон терма жамоаси бош мураббийи Карлос Кейруш Жанубий Корея термасидаги ҳамкасби Чой Канг Хини Эрон ва Корея халқидан уятли сўзлари учун узр сўрашга чақирди, деб ёзади stadion.uz сайти persianfootball.comга асосланиб.

Португалиялик мураббийнинг жавоби ўтган йили Теҳрондаги мағлубиятдан кейин кореялик мураббийнинг “Эронни тўғридан-тўғри ЖЧга чиқиш умидини барбод қиламан” қабилидаги баёнотига нисбатан янгради.

Кейруш очиқ-ойдин гапирмоқчилигини ва уни халқаро оммавий ахборот воситаларида эълон қилинишидан умидворлигини билдирган ҳолда Корея мураббийи ўз ҳурматини Ўзбекистонга қарши ўйиндан кейин йўқотиб бўлганини, бунга сабаб эса ягона голни ҳам меҳмонлар ҳимоячиси ўз дарвозасига киритиб юборганини айтиб ўтган.

Кейруш ўз сўзида Чойнинг профессионал мураббий эканлигини писанда қилади ва унинг сўзлари Корея футбол ассоциацияси учун иснод ва шармандалик эканини таъкидлайди. Шунингдек, кореялик футболчиларнинг ўзлари ҳам Чойнинг бу гапига қўшилмаслигига ишонишини алоҳида қайд этади.

Эрон термаси бош мураббийининг айтишича, у 18 июнь кунги ўзаро баҳс учун Ўзбекистон терма жамоаси формасини сотиб олади ва уни Корея-Эрон ўйини давомида кийиб юради, деган умидда Чой Канг Хига ўйин олдидан совға тариқасида беради.