Ўзбекистон ШҲТ мудофаа вазирлари мажлисига вазир ўринбосарини жўнатди

f7251a8d07e6b25342bc85e99d70702f_LБишкекда шу йил 26 июнь куни Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо-давлатлар мудофаа вазирларининг йиғилиши бўлиб ўтади. Қирғизистон мудофаа вазирлиги ахборот таъминоти бошқармаси тарқатган хабарда келтирилишича, Қирғизистон Республикаси мудофаа вазири генерал-майор Таалайбек Омуралиев бошчилигида ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирларининг мажлиси бўлиб ўтади.

Унда Қозоғистон Республикаси мудофаа вазири Адилбек Жақсибеков, ХХР мудофаа вазири, генерал-полковник Чан Ваньцюань, Россия Федерацияси мудофаа вазири, армия генерали Сергей Шойгу, Тожикистон мудофаа вазири генерал-полковник Шерали Хайруллоев ҳамда Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари генерал-майор Шавкат Норматов иштирок этади.

Шунингдек, йиғилишда ШҲТ бош котиби Дмитрий Мезенцев ва ШҲТнинг МАТТ ижроия қўмитаси директори Чжан Синьфэн қатнашади.