“Паризод” Нью-Йорк кинофестивалида “Энг яхши режиссёр” йўналишида ғолиб бўлди

parizod_16082012

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 20—24 май кунлари Нью-Йоркда Евроосиё фильмлари кинофестивали бўлиб ўтди. Унда турли мамлакатлар киноижодлари томонидан суратга олинган 25 дан ортиқ фильмлари намойиш этилди. Ҳамюртимиз Аюб Шаҳобиддинов томонидан суратга олинган “Паризод” фильми энг яхши режиссура йўналишида бош мукофотга сазовор бўлди.

“Ўзбеккино” миллий агентлиги буюртмаси асосида “Ўзбекфильм” студиясида таниқли ёзувчи Эркин Аъзам сценарийси асосида суратга олинган.

Иккинчи бор ўтказилган Нью-Йоркдаги Евроосиё кинофестивали асосий дастурида  Қозоғистоннинг «Уйғониш», «Оқ қиз», Тожикистоннинг «Телеграмма», Қирғизистоннинг «Малика Нозик», Болгариянинг «My Mate Manchester United», Туркиянинг «The Particle», «Farewall Katya», «Wool Dolls» фильмлари, шунингдек, АҚШ ва Қозоғистон киноижодкорлари ҳамкорликда суратга олган бир фильм намойиш этилди.

Нью-Йоркдаги Евроосиё кинофестивали Евроосиё мамлакатларининг Нью-Йоркдаги энг йирик бадиий, ҳужжатли, қисқа метражли ва анимацион фильмлари тақдимоти ҳисобланади.