АҚШ элчихонаси виза олиш учун биометрик паспорт олишни тавсия қилмоқда

images (3)

АҚШ элчихонасининг Facebookдаги саҳифасида ёзилишича, АҚШ элчихонасининг консуллик бўлими АҚШ визасига мурожаатчилардан ОВИР визаси билан мурожаат қилишни талаб қилмайди. Лекин, мурожаатчи визага биометрик турда бўлмаган паспорт билан ОВИР визасисиз АҚШ визасига мурожаат қилиб, ундан кейин ОВИР визасини олиш учун паспортини топширса, у ҳолда у биометрик паспортга мурожаат қилиши керак бўлиши мумкин. Бизларда визаларни эски паспортдан янги паспортга кўчириш жараёни бўлмаганлиги учун, мурожаатчи қайтадан АҚШ визасига мурожаат қилиши керак бўлади, бу дегани АҚШ визасига мурожаат қилиш жараёнини қайтадан ўтиш керак бўлади.

 Барча ноиммиграцион визаларга мурожаат этувчилар   сафарларини олдиндан режалаштириб, визаларга вақтида   мурожаат этишлари тавсия этилади. Мурожаат этувчилар Элчихонанинг интернет саҳифасидаги визага мурожаат этиш   жараёнлари ҳақида маълумотларни ўқиб, барча талаб этиладиган ҳужжатларни тайёрлашлари керак.

 Ноиммиграцион визаларга мурожаат этувчилар аввалдан суҳбат кунларини белгилашлари керак. Суҳбат куни ва вақти интернетда суҳбатга ёзилиш тизими орқали белгиланади.

 Гуруҳлар учун суҳбат кунини белгилаш тартиби

 Консуллик бўлими томонидан олти ва ундан ортиқ аъзолардан иборат гуруҳлар учун алоҳида тартиб амалга киритилган. Унга кўра гуруҳ аъзоларининг ҳужжатлари олдиндан топширилиши керак ва шунинг учкун гуруҳ рахбарлари белгиланган сафар кунидан олдинроқ Консуллик бўлими билан боғланишлари тавсия этилади.

 Гуруҳ рахбарлари Консуллик бўлими билан қуйидаги электрон почтасига хат ёзиш consulartashkent@state.gov орқали  боғланишлари лозим. Хатда қуйидаги маълумот кўрсатилиб ўтилиши керак:

• Гуруҳ аъзолари сони;
• Гуруҳ аъзолари бир-бири билан боғлиқликлари:
• АҚШга сафарларидан мақсад.

Туризм учун тузилган гуруҳларнинг суҳбатлари ушбу тартиб бўйича белгиланмайди.

 

Суҳбат кунини олдинроқ белгилаш тартиби

 Консуллик бўлими ўта муҳим ҳолатларда ва шунингдек талаба (F-1, J-1, M-1) ёки ишчи (H1, L, P) визаларига мурожаат этувчилар учун олдинроқ суҳбат кунини белгилаш имкониятларини яратган. Олдинроқ суҳбат кунини белгилаш илтимоси билан мурожаат қилиш учун юқорида санаб ўтилган мурожаат этувчилар DS-160 анкетасини тўлдириб, суҳбат куни ва вақтини интернетда суҳбатга ёзилиш тизими орқали белгилаб, Консуллик бўлими билан электрон почта (consulartashkent@state.gov) орқали боғланишлари керак.

 Хатда мурожаат этувчилар ўз шахсий ва паспорт маълумотлари билан биргаликда белгиланган суҳбат кунини, DS-160 анкетасининг штрих код рақамини, ҳамда ўз ишларининг муҳимлиги сабабларини тушунтириб ёзишлари керак. Барча электрон почта орқали келган хатлар уч иш куни ичида кўриб чиқилади.

 Бошқа мамлакат фуқаролари суҳбат кунини белгилаш тартиби

 Бошқа мамлакат фуқаролари АҚШ Элчихонасига виза олиш учун суҳбатдан фақат душанба кунлари соат 10:30да мурожаат этишлари мумкин. Бунинг учун хатни consulartashkent@state.gov электрон манзилимизга қуйидаги тартибда юбориш керак:

• Хат мавзусида (subject line) DS-160 анкетасининг штрих коди бўлиши керак.
• Хатда исм ва фамилия (паспортнинг инглиз тилидаги варағида қандай келтирилган бўлса), туғилган сана ва паспорт рақами, ҳамда мурожаат этувчи гапира оладиган тиллар кўрсатилган бўлиши керак.
• Хат мурожаат этувчининг DS-160 анкетасида келтирилган  электрон манзилидан юборилган бўлиши керак.

 Суҳбатга ёзилиш тўғрисидаги хатлар ҳар сешанба куни Тошкент вақти билан соат 09:00дан бошлаб қабул қилинади.

 Суҳбат кунини белгилаш ҳақидаги хатни икки ой олдин юбориш мумкин. Хатга келган жавобни принтердан чиқариб суҳбатга олиб келиш шарт. Суҳбат кунини ўзгартириш керак бўлса Консуллик Бўлимидан келган хатга жавобан хат ёзиб юбориш керак. Ушбу тартибга риоя этмаган мурожаат этувчиларнинг суҳбат кунлари белгиланмайди. Рус, ўзбек ёки инглиз тилларида гапира олмайдиган бошқа мамлакат фуқаролари суҳбат кунлари белгиланган бўлишига қарамасдан суҳбатга қабул қилинмайдилар.

Диққат: Барча ноиммиграцион визаларга мурожаат этувчилар, шу жумладан балоғат ёшига етмаган болалар ва илгари рад жавоби олиб қайта мурожаат этаётганлар ҳам, DS-160 электрон анкетасини тўлдиришлари шарт. Илтимос, мазкур анкета ҳақида тўлиқ маълумотни бизнинг шу мавзуга багишланган саҳифамиздаўқиб чикинг.  DS-160 анкетасини http://ceac.state.gov/gennivманзилида тўлдириб чиқиш мумкин.