Россия иқтисодиёти ижтимоий тармоқлардан йилига 10 миллиард доллар зарар кўрмоқда

socialnaya-setИжтимоий тармоқлар бугун одамлар ҳаётига шу даражада кириб кетдики, кўпчилик ёшларда унга нисбатан Addiction, яъни “ўрганиб қолиш” касаллиги пайдо бўлди. Бу гарчи психологик жараён бўлса-да, ходимларнинг иш вақтида ижтимоий тармоқларга муккасидан тушиб кетиши компанияларга жиддий зарар етказмоқда. Чунончи, россиялик таҳлилчиларнинг ҳисоблаб чиқишларича, мамлакат иқтисодиёти ходимларнинг турли ижтимоий тармоқларга ҳаддан ташқари кўп вақт сарфлашидан йилига 10 миллиард доллар зарар кўрмоқда. ФБК консалтинг компаниясининг ҳисоблаб чиқишича, ўтган йили ҳар бир ходим ижтимоий тармоқларда 3187,2 минут ёки 53,1 соат вақт сарфлашган.

ФБК келтирган рақамларга кўра, АҚШда ходимларнинг ижтимоий тармоқлардаги “сайрлари” мамлакат иқтисодиётига 650 миллиард доллар зарар кўради. Консалтинг компанияси бу рақамга бирор бир манбани келтириб ўтмаган.

Россияда ижтимоий тармоқлардан зарар кўраётган компаниялар орасида биринчи ўринда кўчмас мулк агентликлари қайд этилган. Иккинч  ўринда таълим соҳаси вакиллари, учинчи ўринда эса давлат бошқаруви органлари ходимлари жой олишган. Россияликлар ўтган йили ўртача кунига 25,6 минут ижтимоий тармоқларда ўтиришган.