“Бунёдкор” стадиони ўйинчиларни қўллаб-қувватлашга тайёр

uff.uz
uff.uz

ЖЧ — 2014 саралаш мусобақасининг сўнгги турида Ўзбекистон ва Қатар терма жамоалари ўртасида ўтадиган учрашувга тайёргарлик ишлари деярли якунланди.

Ушбу учрашув ўзбек футболи тарихида катта из қолдириши кутилаётгани сабабли ташкилотчилар катта тайёргарлик ишларини олиб борган. Uff.uz сайтининг ёзишича, “Бунёдкор” ўйингоҳида 30 минг нафар мухлис учун футболка ва байроқчалар тахт қилиб қўйилган.

uff.uz
uff.uz

Ташкилотчилар ўйингоҳга ташриф буюрадиган мухлислардан ушбу футболкаларни кийиб олишларини илтимос қилади.

18 июнь куни ЖЧ-2014 саралаш 4-босқич «А» гуруҳи сўнгги – 10-тур учрашувлари доирасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентдаги «Бунёдкор» стадионида Қатар терма жамоасини қабул қилади.

Ватанимиз жамоасини қўллаб-қувватлашда давом этинг!