Америка нотўғри йўлдан кетмоқда

3770310-road-sign-wrong-way-usa

Машҳур “Тайм” журнали ўтказган сўровга кўра, америкаликларнинг аксарияти Американи ҳозирги кунда нотўғри йўлдан кетмоқда, деб ҳисоблар экан. Бу бевосита Барак Обаманинг рейтингги билан бевосита боғлиқдир.

Сўровда қатнашганларнинг 58 фоизи АҚШ нотўғри йўлда кетаётганлигини қайд этишган. 33 фоизи респондентлар эса мамлакат тўғри йўналишда, деб ҳисоблайди.

Сўровда қатнашганларнинг 48 фоизи Обаманинг рейтингини маъқуллашини айтган бўлса, 44 фоизи унинг президент сифатида фаолиятидан қониқиш қилмаслигини айтиб ўтган.

Таҳлиллар шуни кўрсатдики, сўровда қатнашганлар Обаманинг ташқи сиёсатига хайрихоҳлик билдирган бўлса, ички сиёсатига эътирозлари бор.

Масалан, сўровда иштирок этганларнинг 53 фоизи Обаманинг иқтисодий сиёсатидан қониқиш ҳосил қилмаслигини айтган бўлса, 56 фоизи Обаманинг терроризм хавфини камайтириш бўйича ишларини маъқуллаган. 39 фоиз респондентлар эса қўллаб-қувватламаслигини айтиб ўтган.

Обаманинг ташқи сиёсатини 49 фоиз респондентлар маъқулласа, 41 фоизи қарши чиққан.

Сўров “Abt SRBI” тадқиқот фирмаси томонидан журнал учун махсус ўтказилган бўлиб, унда 805 нафар киши қатнашган. Сўров натижаларининг адашиш кўрсаткичи ±4  фоизни ташкил қилади.