Туркиянинг Тошкентдаги элчихонаси: “Туркияда сайёҳлар хавфсизлиги билан боғлиқ муаммолар йўқ”

© CE/ECFlag of Turkey6/12/2003Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси мамлакатнинг бирор бир ҳудудида сайёҳлар хавфсизлиги билан боғлиқ муаммолар йўқлигини қайд этган. Бу ҳақда gazeta.uz сайти хабар тарқатди.

“Барча турдаги сайёҳлик турлари одатдаги тартибда амалга оширилмоқда. Мамлакатимиз қардош Ўзбекистондан меҳмонларга пешвоз чиқишдан мамнун бўлади”, деб айтади элчихонанинг маданият ва туризм масалалари бўйича маслаҳатчиси Жиҳон Варлик.

Унинг сўзларига кўра, Туркиянинг Истамбул, Бодрум ва Анталия сингари шаҳарлари ўзбекистонлик сайёҳлар энг кўп ташриф буюраётган шаҳарлар бўлиб қолмоқда.

Сайтнинг қайд этишича, мамлакатда бўлиб ўтаётган намойишлар боис биргина Истамбул сайёҳлик саноати 55 миллион еврони бой берган. Намойишлар бошлангандан бери шаҳардаги 300 та меҳмонхонадан 216 минг брон қилинган жой бекор қилинган.