Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили Бош ассамблеянинг 68-сессияси раиси ўринбосари бўлди

    New Permanent Representative  of Uzbekistan to the UN, presents his credentialsЎзбекистоннинг Бирлашган Миллат Ташкилотидаги доимий вакили Дилёр Ҳакимов шу йилнинг сентябрь ойида очиладиган БМТнинг 68-сессияси раисига ўринбосар этиб сайланган. У бошқа минтақавий гуруҳлар вакиллари каби раис бўлмаган вазиятларда Бош ассамблея мажлисларига раислик қилади.

    Ўтган ҳафта БМТ Бош Ассамблеяси Антигуа ва Барбуда вакили Жон Эшни Бош Ассамблеянинг 68-сессияси раиси этиб сайлаган эди.

    Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикасининг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳузуридаги доимий вакили Дилёр Ҳакимов 2013 йил 28 март куни БМТ Бош котиби Пан Ги Мунга ишонч ёрлиқларини топширган эди. У шу пайтга қадар Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг АҚШ ва Америка департаментини бошқариб келаётган эди.