Абдулазиз Комилов ШҲТ ташқи ишлар вазирлари кенгашида қатнашади

    nSuA6813488842761805_bШу йилнинг 12-13 июль кунлари Қирғизистон Республикасида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо-давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг мажлиси бўлиб ўтади. Ўзбекистон Республикасининг мамлакат ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегацияси ҳам Чўлпонотада бўлиб ўтадиган мажлисда қатнашади. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлигининг матбуот хизмати хабар тарқатди.

    Қозоғистон, Хитой Халқ Республикаси, Россия Федерацияси, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлари кенгаши кун тартибига ШҲТга аъзо-давлатлар раҳбарларининг бўлажак саммитига ҳозирлик кўриш, шунингдек, долзарб халқаро ва минтақавий масалалар бўйича фикр алмашилади.