АҚШ Ўзбекистонда ҳарбий база очишга интилмаяпти

1053129_10151982580749186_961977683_o

АҚШнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Жорж Крол Марказий Осиё Янгиликлар хизматига эксклюзив интервью бериб, Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги муносабатларга баҳо берди.

“Илгари Ўзбекистонда ҳарбий базамиз бор эди, биз бу ерда яна базамиз бўлишини хоҳламаймиз”, дейди элчи жаноблари мухбирнинг Ўзбекистон АҚШ кўмагида минтақада Россиянинг ҳарбий таъсирига қарши чиқяптими деган саволига жавобан.

“Экспертлар орасида Россия ва АҚШ ўртасида Марказий Осиёда таъсирга эга бўлиш учун “катта ўйин” кетаётганлиги ҳақида гап-сўзлар борлигини кўп эшитаман. Мен ҳозир нафақат АҚШнинг Ўзбекистондаги элчисиман, балки ўз вақтида АҚШ давлат котибининг Марказий Осиё бўйича ёрдамчиси бўлиб ишлаганман. Тушунадиган одамлар яхши билади: бу ерда АҚШ, Россия ва Хитойнинг манфаатлари бор. Аммо мен бу ерда кескин қарама-қаршиликларни кўрмайман. Бизнинг позициямиз ва сиёсатимиз Россияга қарши эмас. Биз Марказий Осиёда узоқ муддатли иқтисодий, социал ва сиёсий барқарорлик бўлишини хоҳлаймиз”, дейди Крол.

Элчи жанобларига кўра, Ўзбекстон Россия билан ҳам, АҚШ билан ҳам қалин муносабатларга эга. У АҚШ Ўзбекистонда ҳарбий база учун кураш олиб боряпти, деган фирга қўшилмаслигини айтган.