Ислом Каримов Қиролича Елизавета Иккинчини эварали бўлгани билан табриклади

_68924395_baby_william_afpgetty-pic510-510x340-73736Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги Қироличаси Елизавета Иккинчини катта шодиёна — Зоти Олиялари эварали бўлгани муносабати билан муборакбод этди.

Маълумки, душанба куни шаҳзода Уильямнинг турмуш ўртоғи Кембриж герцогиняси Кейт ўғил фарзандли бўлган эди. Гўдакнинг вазни 3,8 килограмм бўлиб, бутун дунё ҳамжамияти нигоҳидаги шахслардан бирига айланди.

Ёш ота-она ўз фарзандига Жорж (Георг)Александр Луи (George Alexsander Louis) деб исм қўйишди. У бобоси Чарльз, дадаси Уильямдан кейин тахтга асосий учинчи даъвогар ҳисобланади.