Facebookдаги изоҳи учун 28 ойга қамоққа ҳукм қилинди

_68630629_elliottreeceАнглиялик Рис Эллиот Facebookдаги саҳифасида қолдирган изоҳи учун 28 ойлик муддатга қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Гап шундаки, Facebookдаги онлайн таъзия саҳифасида икки нафар теннесилик (АҚШ) қизалоқнинг транспорт ҳодисаси натижасида ҳалок бўлгани ҳақидаги ёзувга таҳдид билан изоҳ қолдиради.

Қалбаки ном билан рўйхатдан ўтган Рис Эллиот facebookдаги RIP Caitlin Talley саҳифасида шундай ёзади: “Отамнинг учта ўқотар қуроли бор. Уни ўлдирмоқчиман, сўнг жасадни  аҳлат қутисига ташлайман”.

“Кейин мен автомобилни олиб, жуда тез бошқармоқчиман. Ўз жонимга қасд қилгунга қадар камида 200 кишини ўлдирмоқчиман”, дея давом этади Эллиот. “Агар битта мактабда камида 200 нафарни одамни ўлдирсам, албатта, CNNда чиқаман”, деб айтади.

Шуни айтиш керакки, Эллиотнинг таъзия саҳифасидаги таҳдидидан сўнг 3000 нафар ўқувчи дарсга бормасликка қарор қилади. У битта очиқчасига таҳдид ва саккизта қўпол мазмундаги СМС юборганлигини тан олган.

Эллиот мазкур таҳдидлари учун полиция томонидан аниқланиб, ҳибсга олинади ва суд ҳукмига қадар эҳтиёт чораси сифатида қамоқда сақланади. Буюк Британия терговчилари ижтимоий тармоқлардаги жиноий хулқ-атвор янги таҳдидларни туғдираётганини қайд этса-да, тизимдаги кучли кадрлар бундай қонунбузарлар шахсини аниқлаш ва уларни қўлга олиш имкониятига эга.

Мазкур иш бўйича суд эшитувида прокуратура айбланувчининг ушбу қилмиши ҳудудда катта хавотирга сабаб бўлганини айтиб ўтишган. Чунки ушбу изоҳ маҳаллий мактабларда оммавий “ваҳима”га сабаб бўлган. Натижада 3000 ўқувчи дарсларга келмаган.

Facebookдаги ушбу изоҳга қадар Эллиот 20 нафар ўқувчи ҳамда 6 нафар катта ёшдаги америкаликлар ўлимига сабаб бўлган Сэнди Ҳук мактаби ҳақидаги постларга ҳам таҳдид билан изоҳ қолдирган. FBI ушбу изоҳни ўз назоратига олиб, Англиядаги ҳамкасбларига тегишли чора кўриш учун йўллайди.

Ҳудуддаги ваҳима ва полиция қидирувидан хабар топган Эллиот ўз адвокати билан боғланиб, полиция участкасига ўз айбини тан олиш учун келган. Шу билан бирга, полиция вакиллари Эллиот на Буюк Британияда, на АҚШда жисмоний таҳдидлар қилмаганини айтиб ўтган. Қолаверса, ўз айбини аввал бошдан тан олгани учун жазо бирмунча енгил бўлган.

BBCнинг ёзишича, бундай тролларга қарши жиддий курашиш зарур. Гарчи таҳдиднинг жисмоний кўриниши қўлланилмаган бўлса-да, кўпчилик оилалар хавотирига сабаб бўлгани учун унга нисбатан жазо қўллашни маъқул деб топган.

Суд ишида маълум бўлишича, Эллиот бунгача 28 та ҳуқуқбузарлик бўйича 17 марта айбланган бўлиб, улар қаторида букмекерлик идорасини тунаш, ирқий камситиш ва бошқа айбловлар ҳам бор.