GM Uzbekistan автомобиллари нархи кўтарилди

    chevrolet-malibu (1) “GM Uzbekistan” Ўзбекистон — АҚШ қўшма корхонасида ишлаб чиқилаётган автомобиллар нархлари ошган. Бу ҳақда uz24.uz сайти хабар тарқатди. Сайтнинг ёзишича, дам олиш кунлари Сергелидаги автобозорда (ушбу бозор шанба ва якшанба кунлари ишлайди — “V”) вазият бирмунча ноодатий бўлган. Аксарият сотувчи ва харидорлар яқин кунларда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган автомобиллар нархлари ошиши мумкинлигини айтишган.

     Сайтнинг ўз манбаларига таяниб ёзишича, “GM Uzbekistan” автомобиллари нархи ҳақиқатдан ҳам кўтарилган. Масалан, “Matiz” русумидаги автомобилнинг чакана нархи 28,1 фоизга, “Nexia”ники 26,4 фоизга, “Spark”ники 16 фоизга, “Lacetti”ники 22,6 фоизга, “Captiva”ники 7,5 фоизга, “Cobalt”ники 7,4 фоизга, “Malibu”ники эса 12 фоизга ошган.

     Сайт, шунингдек, мазкур русумдаги машиналарнинг позициялар бўйича сўмдаги нархларини ҳам келтириб ўтади. Унга мувофиқ, “Damas”нинг нархи 25050000дан 26783000 сўмгачани ташкил қилган.

     Ижтимоий тармоқларнинг ёзишича, “GM Uzbekistan” машиналари нархлари қуйидаги фоизларда ошган:

    “Nexia DOHC” 16 фоиз, “Nexia SOHC” 30 фоиз;

    “Spark” 16 фоз;

    “Damas” 25,2 фоиз, “Damas” Best 16 фоиз;

    “Lasetti” 1- ва 2-позициялари 30 фоизга, “Lacetti” 3-позиция 16 фоизга;

    “Cobalt” 1- ва 2-позициялари 9 фоизга, “Cobalt 3-4-позициялари 6 фоизга;

    “Captiva” 7,5 фоизга;

    “Malibu” 1- ва 2-позициялари 16 фоизга ҳамда “Malibu” 5 фоизга ошган.

    Қуйида ижтимоий тармоқларда тарқаган прайслистни тақдим этамиз. Эслатма: бу прайс-лист расмий эмас.

    BOo-o6MCMAA5h_F