Ўзбекистонда АҚШ Конституцияси ўзбек тилида чоп этилди

1052948_10151983175549186_402429284_oАҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонасида Америка мустақиллигининг 237 йиллиги муносабати билан тантанали қабул маросими ўтказилди. Унда Ўзбекистондаги дипломатик корпус вакиллари, шунингдек, Ўзбекистон расмий вакиллари қатнашди.

Чунончи, тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Илгизар Собиров, Қонунчилик палатаси Спикери Дилором Тошмуҳаммедова, Бош вазир ўринбосари Адҳам Икрамов, Бош прокурор Рашитжон Қодиров, Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов, Ички ишлар вазири Баҳодир Матлюбов ва бошқа юқори мартабали амалдор иштирок этди.

АҚШнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Жорж Крол ўз нутқида сўнгги йилларда Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида сиёсат, иқтисодиёт ҳамда хавфсизлик соҳаларида ҳамкорлик алоқалари изчил ривожланиб бораётганини қайд этди. У, шунингдек, фойданилмаётган имкониятлар хусусида ҳам фикр билдириб ўтди.

Тадбир доирасида  ўзбек тилида чоп этилган Америка Қўшма Штатлари Конституциясининг тақдимоти ҳам бўлиб ўтди.