Хорватия Европа Иттифоқига расман қўшилди

Croatia-in-EU_2604554bХорватия шу йилнинг 1 июлидан Европа Иттифоқининг 28-аъзо давлатига айланди. Мазкур жараён маҳаллий вақт билан қоқ тунда, Тошкент вақти билан тонгги 03:00да юз берди.

“РИА Новости”нинг хабар беришича, пойтахт Загреб ва бошқа шаҳарларда мамлакатнинг янги мақомини байрамона кутиб олишга бағишланган тантанали маросимлар бўлиб ўтган. Марказий майдонларда Европа Иттифоқининг мадҳияси “Саодат одаси” куйланган.

Шу билан бирга, Хорватия ва Сербия чегарасидаги божхона постига Европа Иттифоқи белгиси қўйилган бўлса, Хорватия ва Словения ўртасидаги чегара постида “Хорватия Республикасининг божхона бошқармаси” белгиси олиб ташланди. Бу Европа Иттифоқи билан умумий чегараларга ишорадир.

1 июлдан бошлаб Хорватия вакиллари Европа Иттифоқининг турли органларида лавозимларни эгаллашлари мумкин. Масалан, Европа Комиссиясида истеъмолчилар ҳуқуқлари бўйича комиссар лавозимини Хорватия ҳукумати раиси ўринбосари Невен Мимица эгаллади.