Ўзбекистонда “Электрон ҳукумат тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда

e-Gov2Ўзбекистонда “Электрон ҳукумат тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқиш бўйича ишлар бошлаб юборилган. Бу ҳақда “AloqaInform” журналига асосланиб, газета.uz хабар тарқатди. Ушбу қонун лойиҳаси мамлакат президентининг ўтган йили 16 октябридаги фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 8 декабрдаги фармойиши асосида ишлаб чиқилмоқда.

Ўзбекистон алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси томонидан мазкур қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш учун махсус ишчи гуруҳ тузилган. Ишчи гуруҳ 2013 йилнинг сентябрь ойи охирига қадар қонун лойиҳасининг дастлабки таҳририни тайёрлаши керак.

Шу билан бирга, қўмита қонун лойиҳаси бўйича манфаатдор ташкилот ва шахслар таклифлари учун очиқлигини маълум қилган. Қўмита ишчи гуруҳи билан онлайн-қабулхона орқали боғланиш мумкин.