Фазлиддин Қурбонов иши бўйича суд эшитуви бир йилга кечиктирилди

kurbanovАҚШ терроризмга алоқадорликда айбланаётган ўзбекистонлик Фазлиддин Қурбоновнинг иши бўйича суд эшитуви бир йилга кечиктирилди, деб хабар беради “РИА Новости”. Бу ҳақда АҚШ прокурорининг Бойсдаги офиси жиноятчилик бўлими бошлиғи Аарон Люкофф маълум қилган.

 30 яшар Фазлиддин Қурбонов шу йилнинг 16 май куни Айдаҳо штатининг Бойсе шаҳрида ҳибсга олинган эди. У одамларни портловчи қурилмалар тайёрлашга ўргатганликда айбланмоқда. Шу билан бирга, АҚШ адлия вазирлиги маълумотларига кўра, Қурбонов Ўзбекистон исломий ҳаракатига алоқаси бўлган.

Айбловчиларга кўра, сешанба куни кўриб чиқилиши кутилган суд иши жуда мураккаб бўлиб, уни муфассал ўрганиб чиқиш талаб қилинади. Суд эшитуви 2014 йилнинг 1 июль куни бўлиб ўтади. Унгача Қурбонов эҳтиёт чораси сифатида қамоқда сақланади.

Эслатиб ўтамиз, Фазлиддин Қурбонов ўзига қўйилаётган айбларни тан олмаган.