Жорж Крол: “Қишлоқлардаги эркаклар ортида кучли аёллар ҳокимиятини ҳис қиласан”

1040337_10151982581684186_619414333_o (1)
АҚШ элчиси Сурхондарёдаги қишлоқ ҳунарманд оиласи билан

АҚШнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Жорж Крол Марказий Осиё Янгиликлар хизматига эксклюзив интервью бериб, Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги муносабатларга баҳо берди. У, ўз навбатида, Ўзбекистон аёллари ҳақида ҳам ўз фикрини билдириб ўтган.

Унинг фикрича, Ўзбекистон аёллари ва бошқа мамлакатлар аёллари ўртасида сезиларли даражада фарқ йўқ. “Мен Америка, Польша, Россия, Беларусь, Ҳиндистон ва Ўзбекистонда ишлаган ва яшаган одам сифатида шуни айтишим мумкинки, ушбу мамлакатлар аёллари ўртасида қанақадир тафовутни кўрмайман. Улар ҳам, эркаклар ҳам хилма-хил: кучлилари ҳам бор, кучсизлари ҳам, аҳмоқлари ҳам, ақллилари ҳам. Албатта, эркаклар ва аёллар ўртасида фарқни сезиш мумкин (кулади)”, дейди элчи.

Элчининг фикрича, Ўзбекистонда, айниқса, қишлоқларда аёлларнинг роли жуда муҳим. “Мен бу ерда қайсидир маънода матриархат даври аломатларини кўраман. Балки, ошкора намоён этишмас, аммо ҳар бир эркакнинг ортида кучли аёл ҳокимиятини ҳис қиласиз”.