Ўзбекистонда “Умра-2013” Рамазон мавсумига тайёргарлик бошланди

91b1b90c684fd8e5c2ec1b7418ca380f_MЎзбекистонда “Умра-2013” Рамазон мавсумига тайёргарлик бошланди ва режага мувофиқ зиёратчилар жорий йилнинг 18 июль кунидан 10 августга қадар умрага жўнатилади. Бу ҳақда info.islom.uz сайти хабар тарқатди.

2013 йилги Умра мавсумини намунали ташкил этиш ишлари “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш бўйича Республика Жамоатчилик Кенгашининг мажлис баёни қарорлари асосида амалга оширилмоқда.

Умра сафарининг иккинчи босқичида 1183 нафар фуқарони Рамазон ойида (Тошкент—Жидда—Тошкент йўналиши бўйича 7 та рейс) зиёратларини ташкил этиш режалаштирилмоқда.

Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, мутасадди вазирлик ва идораларнинг ходимлари билан биргаликда кузатиш ва кутиб олиш тадбирларини уюшган ҳолда амалга оширилади.

Ўзбекистонлик зиёратчилар Мадина шаҳрида “Мавадда Нур” ва Макка шаҳрида “Бишора Мавадда” меҳмонхоналарига жойлашадилар.

Зиёратчилар Мадина шаҳрида 3 кечаю 4 кундуз бўлиб, бу ердаги муқаддас қадамжоларни зиёрат қилганларидан сўнг, Макка шаҳрида ўз ибодатларини давом эттирадилар. Ўзбекистонлик зиёратчиларга Рамазон умра мавсумида ўзбекистонлик 2 та ишчи гуруҳ, 6 нафар шифокор ва 2 нафар ошпаз хизмат кўрсатади.

Ишчи гуруҳи томонидан зиёратчилар ибодати, овқатланиши (сахарлик ва ифторлик), тиббий хизматни юқори даражада ташкил этиш бўйича барча шароитлар яратилган.