“Капиталбанк” жисмоний шахслар пул ўтказмалари учун қўшимча тўловларни бекор қилди

images-16Ўзбекистондаги “Капиталбанк” ОАТБ жисмоний шахслари пул ўтказмалари учун тариф режаларини ўзгартирди. Унга кўра, банк бугундан бошлаб халқаро пул ўтказмалари учун аввал белгиланган қўшимча тўловларни бекор қилди. Бу ҳақда банк матбуот хизмати хабар тарқатди.

Эслатиб ўтамиз, ОАТБ “Капиталбанк” томонидан шу йилнинг 1 июнидан жорий этилган қоидага кўра, жисмоний шахслардан пул ўтказмаларини олиш чоғида ҳам тўлов тўлашлари керак эди. Унга мувофиқ, 300 долларга қадар бўлган пул ўтказмалари учун 3 АҚШ доллари миқдорида,  ундан ортиқ бўлган маблағларга эса 5 доллар миқдорида тўлов тўланарди. “Капиталбанк” вакилларига кўра, юборилган маблағ тўлалигича бериларди, қўшимча тўловлар эса кўрсатилган тартибда 3 ёки 5 доллар миқдорида алоҳида тўланарди.

Бошқа банклар бундай тартиб жорий этмаган.