Алишер Усмонов — Россиянинг энг сахий бойи

usmanov_1870235cForbes журнали россиялик миллиардер-сахийлар рейтингини эълон қилди. Унга кўра, асли ўзбекистонлик бўлган миллиардер Алишер Усмонов хайрия ишларини ўтказиш бўйича ҳам Россияда етакчилик қилмоқда. У ўтган йили 17,6 миллиард долларлик бойлиги бўлгани ҳолда 180 миллион долларлик ҳомийлик тадбирларини ўтказган. Ундан кейинги ўринларда Роман Абрамович 111 миллион доллар, Андрей Скоч 40,2 миллион долларлик хайрия ишлари билан эгаллаган.

Шуни қайд этиш керакки, Алишер Усмонов Forbes журнали номинацияси бўйича 2012 йилда “Йил филантропи” деб топилган эди.

Усмонов ҳомийлик маблағларининг 32,8 миллион долларини “Санъат, фан ва спорт” фонди харажатларига, 4,9 миллион долларини “Фехтования келажаги учун” фонди харажатларига, 56,6 миллион доллари “Металлоинвест” компаниясининг ҳомийлик тадбирларига йўналтирган.

У, шунингдек, Мюнхен, Москва ва Тошкентда ҳам тиббий муассасалар барпо этишга маблағлар ажратган.