Тошкент давлат юридик университетига ректор тайинланди

images (10)Ўзбекистон ҳукуматининг қарорига кўра, шу пайтга қадар адлия вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Каньязов Есемурат Султамуратович Тошкент давлат юридик университети ректори этиб тайинланган. Бу ҳақда mezon.uz хабар тарқатди.

Юридик фанлар номзоди Есемурат Султамуратович 1993 йилда Москва давлат автомобиль йўллар институтини тамомлаган, 1999 йилда эса Қорақалпоғистон давлат университетининг юридика факультетини битирган. Мутахассислиги бўйича муҳандис-қурувчи, ҳуқуқшунос.

1996-1999 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигида турли лавозимларда ишлаган, 1999-2001 йилларда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида фаолият юритган. 2001 йилдан адлия вазири ёрдамчиси, 2001-2005 йилларда Адлия вазирлигининг иқтисодий қонунчилик бошқармаси бошлиғи, 2005-2011 йиллар адлия вазири ўринбосари, 2011-2013 йилларда эса адлия вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ, Тошкент давлат юридик институтига университет мақоми берилган эди.