Порахўрлар луғатидан: “шапка”дан “шўрпа пули”гача

Шимолий Африкадаги “Болалар учун ловия”, Париждаги “Бир бокал вино”, Прагадаги “кичик зоғорабалиқ”ни умумий боғлаб турадиган жиҳат нимада? BBCнинг жума куни эфирга чиқадиган коррупция луғатига бағишланадиган материали шундай савол билан бошланади. Албатта, сиз бундай саволни берсангиз, кўпчилик буни маҳаллий кулинария билан боғлашга уриниши турган гап. Аммо бу иборалар пора беришда ишлатиладиган маҳаллий жумлалар ҳамдир. Кент университети профессори Давид Ҳениг ва Оксфорд университети профессори Николете Макович олиб борган тадқиқотларга кўра, порахўрлар тили нафақат бир-биридан фарқ қилади, балки ўхшашлик жиҳатлари ҳам бор. Улар қуйидагиларда кўринади:

1.     “Шўрпа пули”. (Туркча)

_68637420_soup_getty

Агар Шимолия Африкада сизни йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари тўхтатишса, унинг навбатдаги “kahwe”сига (қаҳва) ҳомий бўлишингиз сўрайди. Кенияда эса ЙҲХ вакиллари сизни тўхтатишиб, “катталар учун чой” (“chai ya wazee”)га улуш қўшишни талаб қилади. Туркияда эса полиция вакилларига “шўрпа пули” бериш афзалроқдир. ББСнинг ёзишича, шўрпа ичкиликбозликдан сўнг ичиладиган анъанавий таомдир.

2.     Ҳурмат (Озарча)

Кўчада бўладими, директорлар кенгаши мажлиси бўладими, порахўрлар ўзига яраша ваколат ва дахлсиз ҳуқуқлардан фойдаланишади. Аммо айрим сўзлар ҳақиқатдаги маъноси ва порахўрликдаги ташбеҳи билан мутлақо яқин келмайди. Масалан, озарларда “ҳурмат” сўзи пора бериш учун ҳам ишлатилади. У ҳаётдаги асил ҳурматдан мутлақо фарқ қилади. Расмийларнинг “ҳурмат бажо келтир” деган жумласи порахўрлик билан боғлиқ хизматни бажаришни англатади.

3.     Балиқ бошидан сасийди (Туркийча)

_68636416_carp_heads_mexico

“Балиқ бошидан сасир (Балик баштан кўкар)” ибораси келиб чиқиши туркий халқларга бориб тақалса-да, бугун жуда кўплаб мамлакатларда нафақат кўча ёки қуйи бўғиндаги идоралар, балки умуммиллий ташкилот ва муассасалар раҳбарияти аралашган коррупция маъносини ҳам беради. Мексика расмийлари ҳукумат даражасидаги шартномалардан ўз улушини чиқариб олиш учун “бурда” (una mordida) сўрашса, уларнинг колумбиялик ҳамкасблари бундай шартномалар учун “арра” (“serrucho”) талаб қилади.

4.     Миннатдорлик (Венгрия/Хитой)

Коррупция тушунчалари нафақат ноқонуний, балки ахлоқ тамойилларига ҳам зиддир. Аммо айрим ҳудудларда назарий жиҳатдан порахўрлик ноқонуний бўлса-да, амалиётда ахлоқ жиҳатдан тўғри баҳоланиши мумкин. Масалан, Венгрияда доктор ва ҳамширалар беморлардан кўрсатилган хизмат учун пул шаклидаги “миннатдорлик” (“haalapenz”) кутади. Польшада эса турли кўринишдаги поралар юзсиз бюрократни “таниш-билиш” (znayamoshch)га айлантириб юборади. У янги танишидан нарса талаб қилиши мумкин. Хитойда эса тиббиёт ходимлари кўрсатилган хизмат учун “кичкина ташаккур белгиси” (“yidian xinyi”)ни кутишади. Русларда эса “раҳматни чўнтакка солиб бўлмайди” (спасибо в карман не положишь) деган ибора амал қилади.

5.     Стол остида (Инглиз, француз, форсий, швед тилларида учрайди)

_68637422_table_.afpjpg

Порахўрликка оид кўплаб иборалар асосан метафоралардир. Масалан, инглиз тилидаги “Пул стол остидан ўтказилмоқда” (“money being passed “under the table”) ибораси француз тилида “dessous de table”, форс тилида “zir-e mize”, швед тилида “pengar under bordet” қабилида учрайди.

6.     Чой пули (Пуштун/форс)

Чой ва қаҳванинг бутун дунёдаги машҳурлиги порахўрлар луғатида ҳам уларнинг маўҳур бўлишига замин ҳозирлади. Масалан, Афғонистон ва Эронда “чой пули” (poul-e-chai) порахўрлар орасида кенг тарқалган атамалардан. Агар ушбу мамлакатларда “чой пули” сўралса, улар бошқаларга ҳам берилиши назарда тутилади. “Болалар учун ловия” сўралганда эса пора олувчи бунга арзийдиган иш қилганлиги назарда тутилади.

_68637343_coffee_cup_afp

7.     Саволлар учун пул (Инглиз тилида)

Катта миқёсдаги коррупция ҳам ўз луғатига эга. Одатда бундай атамалар оммавий ахборот воситалари томонидан жорий этилади. “Савол учун пул” (Cash for questions) Британияда сиёсатчиларнинг коррупцияга аралашиб қолишларини ёдга солса, итальян тилидаги “tangentopoli” ибораси ҳам ана шунга яқин маънони беради. Яъни тўқсонинчи йилларда шаҳарларда сиёсатчилар жамоат шартномаларидан ўз улушларини олиши билан боғлиқ можаролар кенг авж олган эди.

 8.     “Нокиа қутиси” (Венгрия)

_68648668_nokia_464

Венгрияда 2010 йилда битта коррупция жамоатчиликка ошкор бўлади. Унга кўра, Будапешт жамоат транспорти компанияси бошлиғи Цольт Балоғ шаҳар мэри ўринбосари Миклос Ҳагьёга нокия телефони қутисида пора бераётганда қўлга олинади. Шундан бери “Нокия қутиси” пораларнинг ўлчов бирлигига айланади. Унинг ҳар бир қутиси 65 минг долларга тенг.

9.     “Кичик зоғора балиқлар” (Чех)

Чехия Республикасида “кичик зоғора балиқлар” (kaprzhici) ёки “балиқ” кодланган тилга айланди. Гап шундаки, чех футболидаги коррупция амалиётида ушбу сўзлар кенг қўлланилган. “Кичик зоғора балиқ” 50 долларга тенг бирлик сифатида коррупция луғатига кирган.

10.       “Шапка” (ўзбек)

Ўзбекистонда порахўрлик билан боғлиқ кўплаб атамалар учрайди. Улардан бири, шубҳасиз, “шапка”дир. “Шапка” бирор бир маҳсулотни ўз нархида ва имкон қадар тезроқ олиш учун пора беришни назарда тутади. Масалан, янги машина олаётганда автомобилнинг белгиланган нархи бўйича маблағ тўлангач, қолган жараёнларни тезлаштириш учун “шапка” берилади. Ёки туғуруқ хоналарда фарзанд учун тиббиёт ходимлари учун “суюнчи” берилади. Асосан бу амал ахлоқ нуқтаи назаридан тўғри ва чин юракдан бажарилади. Боғча ва мактабларда ҳам байрамлар пайтида боғча опа ёки ўқитувчини хурсанд қилиш учун совғалар бериш амалиёти бор.