Ўзбекистонда қайси актриса кўп гонорар олади?

aktress-uz-top3 (1)

“Бугун ўзбек киносанъатида жуда кўплаб ёш актёр ва актрисалар етишиб чиқмоқда. Уларнинг айримлари элга танилиб, аллақачон ўз мухлисларини топиб улгурган”, дею ёзади “Даракчи” газетаси. Газета ўзбек актрисалари орасида энг талабгир бўлиб турган ва филмдаги иштироки учун нисбатан кўп гонорар оладиган ижодкорлар учталиги эълон қилди. Унда қайд этилишича, актрисаларнинг иш ҳақлари режиссёр ва продюсерлардан аниқланган ҳолда тузилган.

Газетанинг қайд этишича, биирнчи ўринда Дилноза Кубаева туради. Актриса ҳар бир роли учун тахминан 12 млн. сўм гонорар олар экан. «Тан олиш керакки, актриса бугунги куннинг энг талабгир ва “қиммат” актрисаси ҳисобланади. Балки шунинг учун ҳам бошқа актрисаларга нисбатан фильмларда камроқ кўринса керак», деб ёзади нашр.

Иккинчи ўринда эса Жамила Ғофурова қайд этилган. Актрисанинг гонорари 8 млн. сўмни ташкил этади. Асосан давлат буюртмасига биноан суратга олинадиган фильмларда кўринадиган Жамиланинг ўзи бу хусусда шундай дейди: “Нархим” 8 млн. сўмдан тушмайди. Чунки мен бош ролни ижро этаяпман, демак меҳнатим оғир. Шунга яраша ҳақ талаб қиламан”, иқтибос келтиради газета.

Ва ниҳоят, Зарина Низомиддинова бу топ-рўйхатда учинчи ўринда қайд этилган. “Бугунги кунда суратга олинаётган деярли барча фильмларда унга кўзимиз тушади. Зарина битта фильмдаги роли учун 7 млн.га яқин гонорар олади. «Унинг кетма-кет ролларини кўриб, актрисага талаб кучли экан, деб ўйлашимиз табиий. Аммо… Балки у юқоридаги актрисаларга нисбатан камроқ пул сўрагани учун роллари кўпроқдир. Яна ким билади дейсиз…», деб хулоса қилади «Даракчи» газетаси.