Исажон Султон ҳикояси рус тилида чоп этилди

261112_140411119405233_66838427_nРоссиядаги “Интеллигент. Санкт-Петербург” халқаро адабий журналининг сўнгги сонида ўзбекистонлик ёзувчи Исажон Султоннинг “Дарбадарлар” (“Странники”) ҳикояси чоп этилди. Бу ҳақда 12uz.com сайти хабар тарқатди.

Ҳикоя ўзбек тилида 1993 йилда “Манзил” номи остида чоп этилган бўлиб, кейинчалик 2011 йилда “Ўзбекистон” нашриёти томонидан нашр этилган “Боқий дарбадар” тўпламига киритилган.

Исажон Султон “Боқий дарбадар”, “Озод” романларининг, шунингдек, “Муножот” қиссаси ва кўплаб ҳикоялар муаллифи ҳисобланади. “Боқий дарбадар” 2010 йилнинг яхши романи бўлган бўлса, “Озод” романи эса Ўзбекистон ёзувчилар уюшмасининг наср йўналишида энг яхши асар мукофотига лойиқ деб топилган.

“Интеллигент. Санкт-Петербург” халқаро адабий нашриёт бўлиб, у газета ва журналлар шаклида матбуот нашрларини чоп этади. Компаниянинг матбаа маҳсулотлари АҚШ, Европа ва Австралияга тарқайди, шунингдек, “Amazon” орқали АҚШ ва Германиядаги интернет-майдонларида ҳам сотилади.