Чипта олиш учун биопаспорт бўлиши шарт эмас

f79cf70022e00d2bc70134f245953cabЎзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Улуғбек Тошхўжаевнинг Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигига берган интервьюсида айтилишича, хорижда яшаётган фуқароларимиз биометрик паспортни Ўзбекистон Республикасининг хориждаги консуллик муассасаларида доимий ва вақтинча консуллик рўйхатига олинган фуқаролар паспортни расмийлаштириш учун консуллик муассасаси биометрик маълумотларни йиғиш пунктига мурожаат қилишлари мумкин.

Янги паспортни олиш учун белгиланган шаклдаги ариза, илгари берилган паспорт, туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома (биринчи марта паспорт расмийлаштирилаётганда), 35×45 миллиметр ўлчамдаги фотосурат, паспортни йўқотиб қўйганда унинг йўқотиб қўйилганлиги ҳақидаги маълумотнома, консуллик йиғими ва бошқа йиғимлар тўланганлиги ҳақида квитанцияни тақдим этадилар.

Ўзбекистонлик масъулнинг фикрича, хорижга чиқиш учун авиакассадан чипта олгани борган фуқаролардан ҳам биопаспорт талаб қилинаётган ҳолатларни ҳам изоҳлади. Унинг фикрича, фуқароларнинг амалдаги нобиометрик паспортлари 2015 йил 31 декабргача ҳақиқий ҳисобланади ва фуқаролар амалдаги паспортлари асосида авиа ва темир йўл чипталарини сотиб олишлари мумкин. Шунга кўра, паспортининг амал қилиш муддати тугамаган фуқародан авиакассадан чипта олишда биопаспорт талаб қилиш қонунга зид.

Шу билан бирга, нобиометрик паспортга эга бўлган фуқаронинг амалдаги паспортига (биометрик паспортни олмаган ҳолда) чет элга чиқиш рухсат ёзуви расмийлаштириб берилиши мумкин. Бу борада яна шуни айтиб ўтиш жоизки, фуқаро боришни режалаштираётган муайян хорижий мамлакат қонунчилиги тақозо этган тақдирда ушбу давлат элчихонаси ёки консуллик идораси виза расмийлаштириб бериш учун фуқародан биометрик паспорт талаб қилишга ҳақлидир.