Ўзбекистонда Рамазон ойининг биринчи куни 10 июлга тўғри келади

123321Ўзбекистон Мусулмонлари идораси тарқатган хабарга кўра, Ўзбекистонда муқаддас Рамазон ойининг биринчи куни шу йилнинг 10 июль кунига тўғри келади.

Идора расмий сайтининг ёзишича, “ойларнинг ичида энг улуғи ва фазилатларга бойи бўлмиш Рамазони шариф ўлкамизга меҳмон бўлиб келмоқда. Рамазон ойининг биринчи куни  2013 йилнинг 10 июль кунига тўғри келмоқда. Аллоҳга беадад ҳамду санолар бўлсинки, диёримиз мусулмонлари ҳар йили Рамазон рўзасини тинчлик-осойишталик, бағри бутунлик билан адо этмоқдалар. Дарҳақиқат, бу ойда имон-эътиқод билан бўладиган дуолар мустажоб бўлади. Чунки, муборак ойда Аллоҳ таоло бандаларига осмон эшикларини очиб, ҳар бир дуо қилгувчининг дуосини қабул қилади”.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси мана шу муборак ойда меҳр-оқибатимиз, савоб амалларимиз янада зиёда, ризқ-насибамиз тўкин бўлишини, Рамазон ойини ана шундай тамойилларга амал қилган ҳолда тинчлик ва осойишталик, хурсандчилик ва кўтаринки кайфиятда ўтказиш барчамизга насиб этишини сўраб қолган.