Тожикистон ҳукумати расмийси Сарез кўли сувини сотишни таклиф қилди

22760659_sarezТожикистон ҳукумати ҳузуридаги Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси раиси Талбак Салимов мамлакатдаги Сарез кўли сувини камайтириш учун уни қадоқлаб, сувга муҳтож давлатларга сотишни таклиф қилди. Унинг фикрича, агар кўл жойлашган ҳудудда кучли зилзила юз берадиган бўлса, кўлда ёриқ пайдо бўлиши ва минтақадаги тўрт мамлакат —Тожикистон, Ўзбекистон, Афғонистон ва Туркманистоннинг катта қисми сув остида қолади. Унинг айтишича, кўл сувидан бошқа мақсадларда фойдаланиш минтақадаги экологик вазиятни яхшилашга хизмат қилади. “Чунки Тожикистонда етарлича ичимлик сув захиралари мавжуд”, дейди у.

Сарез кўли 1911 йили февраль ойида Рихтер шкаласи бўйича 9 балли зилзила натижасида кўчки оқибатида ҳосил бўлган. Ўшанда Мурғоб дарёси йўлида 567 метрлик тўғонни ҳосил бўлди. Натижада сув ўша йилиёқ Сарез қишлоғини босади. Мазкур қишлоқ номига кўл Сарез кўли деб номланади. 1914 йилгача ушбу кўлдан сув сизиб чиқмасди.

 1967 йилда кўлнинг ўнг қирқоғида кўчиш хавфи аниқланган. Агар ана шундай кўчиш юз берса, аввало, кучли сел оқими юзага келади, натижада туғон емирила бошлайди. Бу эса кўлга таҳдид солади. Ушбу кўл Амударёнинг қуйи оқимида жойлашган давлатларга катта хавф туғдиради. Ҳисоб-китобларга кўра, хавфли ҳудудда 6 миллион киши яшайди.