Ижтимоий тармоқларнинг ўзбекистонлик фойдаланувчилари орасида сохта аккаунтлар кўпаймоқда

68845864_43202bf74890Ижтимоий тармоқларнинг ўзбекистонлик фойдаланувчилари орасида кейинги пайтларда сохта ва бошқа номда саҳифа очиш ҳолатлари кўпаймоқда, деб хабар тарқатди Podrobno.uz янгиликлар агентлиги.

Бундай сохта фойдалувчиларнинг ишлаш тартиби шундаки, сизнинг суратингизни юклаб олишади ва уни янги аккаунтига қўйиб, турли ахборотларни тарқатиш билан шуғуллана бошлайди. Сайт вакиллари бундай сохта аккаунтлардан Ўзбекистон қонунчилигига зид ахборотлар чоп этилаётганини ҳам таъкидлаб ўтади.

Қайд этилишича, сохта аккаунтларнинг яратилишидан асосан аёллар кўпроқ азият чекмоқда. Чунки чиройли аёл сурати турган аккаунтдан келиб тушган “дўстлик” таклифини эркак фойдаланувчилар тез қабул қилишади ва улар турли ахборотларни тарқатиш манбаига айланишади.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ, ижтимоий тармоқлар орқали турли ноқонуний ахборотларни тарқатганларга нисбатан жавобгарлик кучайтирилишини кўзда тутувчи қонун ишлаб чиқилаётгани ҳақида ахборотлар тарқатилган эди. Шу билан бирга, шоу-бизнес вакиллари орасида ҳам ижтимоий тармоқлар қурбони бўлаётганлар учраб турмоқда.