Ҳар бир ўзбекистонлик бўйнида 150 доллар қарз бор

    IMF-reduces-growth-forecast-for-BrazilЎзбекистоннинг давлат қарзи 2012 йилда 0,5 фоизга камайган. 12uz.com сайтининг ёзишича, Ўзбекистоннинг давлат қарзлари 2011 йилдагига қараганда 0,5 фоизлик пунктда камайиб, мамлакат ялпи ички маҳсулотига нисбатан 8,6 фоизни ташкил қилди.

    Россиянинг ”РИА-Рейтинг” агентлиги экспертлари Халқаро валюта жамғармаси маълумотлари асосида Ўзбекистоннинг давлат қарзларини киши бошига ҳисоблаб чиқишган. Унга кўра, Ўзбекистоннинг киши бошига давлат қарзи улуши бўйича 174 та мамлакат орасида 165-ўринда қайд этилган.

    Рейтинг агентлиги маълумотига кўра, Ўзбекистоннинг ҳар бир резиденти елкасига 2012 йилда 150 доллардан қарз тўғри келди. Бу кўрсаткич 2011 йилдагига қараганда 8 долларга кўпдир ва дунё миқёсидаги энг кам кўрсаткич ҳисобланади.

    Ўзбекистон ҳукумати маълумотларига кўра, 2013 йилнинг 1 январь ҳолатига мамлакатнинг барча ташқи қарзлари ялпи ички маҳсулотга нисбатан 16 фоиздан ошмайди ҳамда бу халқаро стандартлар бўйича жуда кам кўрсаткичдир.