АҚШ элчиси Бойсун тандир-гўштидан татиб кўрди

1053129_10151982580749186_961977683_o
Археолог Бахтиёр Турғунов Далварзинтепа ёдгорлиги, хусусан, академик Эдвард Ртвеладзе топган 30 килограммлик хазина ҳақида сўзлаб бермоқда

АҚШнинг Ўзбекистонда Фавқулодда ва мухтор элчиси Жорж Крол жанубий воҳа вилоятларига сафар уюштирган. Элчи жаноблари уч кунлик сафар чоғида қарийб 1000 километрлик масофани босиб ўтиб, Бойсун ва Денов туманлари орасидаги тоғли ҳудудларга ташриф буюрган ва ўз сафарини Қарши орқали якунлаган. Элчихонанинг Facebookдаги саҳифасида қайд этилишича, ушбу сафар жуда бой бўлган.

1016117_10151982581709186_1080801593_n
Элчи Крол чевар Шафоат опанинг меҳмонлар китобига тилак ёзиб қолдирмоқда. Бойсун. (Сурат элчихонага тегишли)

Элчи жаноблари Кушон салтанатининг асосий шаҳарларидан бири бўлган Далварзинтепа ёдгорлиги, Қўрғонзол қўрғони, Темир дарвоза сингари кўҳна ва боқий ёдгорликларни, тарихий обидаларни зиёрат қилди, археологлар билан учрашди. Дипломат, айниқса, тандир гўшти тановул қилиб, ёққанлигини эътироф этган.

1016786_10151982580914186_941874168_n
Элчи жаноблари сурхондарёлик ҳунармандларнинг бешинчи авлоди уста М.Зуҳуров билан

Шу билан бирга, элчи жаноблари Алпомиш достонидан бахши ижросида парча эшитган. Миллий фольклор рақс ансамбли, шунингдек, ҳунарманд ва чеварлар меҳнатидан баҳраманд бўлган.