ОФК президенти Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ва ўзбек футболи жамоатчилигини қутлади

SS_300x200Осиё футбол конфедерацияси президенти Шайх Салмон ибн Иброҳим Ал-Ҳалифа Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ва умуман ўзбек футболи жонкуярларини Туркияда бўлиб ўтаётган ёшлар ўртасида жаҳон чемпионатининг чорак финал йўлланмаси билан табриклади. Бу ҳақда бугун эрталаб ташкилот расмий сайтида хабар қилинди.

Хабарингиз бор, Ўзбекистон U-20 терма жамоаси нимчорак финалда Греция ёшларини 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, энди ярим финал йўлланмаси учун 6 июль куни Францияга қарши тўп суради.

Шайх Салмон Ўзбекистон ёшларининг муваффақиятлари Осиё футболи оиласининг ҳам ютуқлари эканини таъкидлайди.

“Бу ютуқ фақат Ўзбекистон учунгина фахрли бўлиб қолмай, балки бутун Осиё футболи оиласиники ҳамдир. Сизларни ва умуман Ўзбекистон футбол жамоатчилигини бундай фантастик муваффақият билан қутлайман”, дейди Шайх Салмон.

“Ўзбеклар кичик тоифалардаги барча Осиё чемпионатларида фаворитлардан бирига айланди, жумладан ўтган йили Эрон ўтган ўсмирлар ўртасида қитьа биринчилигида чемпионликка эришганлари бунинг яққол исботидир.

Ўзбекистон ёшлар терма жамоасини чорак финалда Францияга қарши ўйинда барча энг яхши тилакларни билдираман ва ишонаманки улар Осиё байроғини баланд кўтаришади”, деди ОФК президенти.

манба: the-uff.com