Испанияда поезд ҳалокати натижасида вафот этганлар сони 80 нафарга етди

ss-130724-spain-train-tease.photoblog600El Mundo газетасининг ёзишича, чоршанба куни Сантьяго-де-Компостела шаҳри яқинида темир йўл станциясидан узоқ бўлмаган жойда поезднинг йўлдан чиқиб кетиши натижасида ҳалок бўлган сони 80 нафарга етди.

Фожеа натижасида барча вагонлар ағнаган, битта вагон бутунлай ишдан чиққан. Тергов органлари маълумотларига кўра, поезд юқори тезликда ҳаракатланиб кескин қайрилиш қилаётган пайтда рельсдан чиқиб кетган. Поезд машинисти темир йўлнинг ушбу участкасида тезликни ўрнатилган соатига 90 километр ўрнига 190 километрга оширганини тан олган.

Машинистга нисбатан Испания тарихида биринчи марта жиноий иш қўзғатилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Испания қироли Хуан Карлосга таъзия билдирди.

АҚШ давлат департаменти тарқатган хабарда келтирилишича, ҳалок бўлганлар орасида бир нафар АҚШ фуқароси ҳам бор, яна беш нафар америкалик жиддий тан жароҳати олган.