Милиция ходими ўз айбини бошқага ўтказмоқчи бўлди

Задержание-наручник-295x190Қарши шаҳар ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги қўриқлаш бўлими ходими Ҳамдам Комилов иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Оқибатда маҳаллий академик лицей ўқитувчиси Абдиназар Тулаганов ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Истеъмолчи” газетасига таяниб, 12uz.com сайти хабар тарқатди.

Масаланинг муҳим жиҳати шундаки, Ҳамдам Комилов муқаддам судланган Юлдаш Мойлиев билан келишиб, айбни ўз бўйнига олишга кўндиради.

Суд иши жараёнида милиция ходими тергов идоралари вакилларини алдагани аён бўлади. Натижада жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар суди Ҳамдам Комиловни 7 йилга озодлик маҳрум этади. Шу билан бирга, суд ҳалок бўлган Тулагановнинг турмуш ўртоғига 15,3 миллион сўм (Марказий банк курси бўйича 7,2 минг доллар) моддий ва маънавий жарима тўлаш ҳақида ҳукм чиқарди. Ёлғон гувоҳлик бергани учун Юлдаш Мойлиевни 2,5 йилга ахлоқ тузатиш ишига ҳукм қилди.