Сенат Бахтиёр Ғуломовни АҚШдаги фавқулодда ва мухтор элчи сифатида тасдиқлади

cxF71ldЎзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Бахтиёр Ғуломовни Ўзбекистон Республикасининг АҚШдаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинлади.

Шуни қайд этиш керакки, жорий йилнинг 18 июль куни Бахтиёр Ғуломов Барак Обамага ишонч ёрлиқларини топширди.

Бахтиёр Ғуломов 2010 йилдан бери Ўзбекистон Республикасининг Бельгия Қироллигидаги элчиси ҳамда мамлакатнинг Европа Иттифоқи ҳамда НАТОдаги миссияси раҳбари сифатида ҳам фаолият юритган.

Бахтиёр Ғуломов Ташқи ишлар вазирлигида 1992 йилдан бери фаолият юритади. Чунончи, 1992-1995 йилларда Ташқи ишлар вазирлиги бўлими бошлиғи ҳамда иккинчи котиби, 1995-1998 йилларда Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчихонаси иккинчи котиби, 1998-2001 йиллларда ТИВнинг сиёсий таҳлил ва прогнозлаштириш бошқармаси биринчи котиби, 2001-2003 йилларда Ўзбекистоннинг Япониядаги элчиси ўринбосари, 2003-2005 йилларда Ташқи ишлар вазирлигининг БМТ ва халқаро ташкилотлар бошқармаси бошлиғи сифатида иш олиб боради.

У 2005-2009 йилларда Ўзбекистоннинг ГФРдаги фавқулодда ва мухтор элчиси (2007 йилдан Швейцариядаги, 2008 йилдан Швеция ва Чехиядаги элчи (қароргоҳи Берлинда))сифатида фаолият юритади.

Эслатиб ўтамиз, 2010 йил февраль ойидан бери АҚШда Илҳом Неъматов Ўзбекистон дипломатия миссиясини бажариб келаётган эди.