Амстердам ишратхоналарга барҳам бермоқчи

681d7f17edd73993e5ab5b7852f89

Нидерландия пойтахти Амстердам туристлар ва маҳаллий аҳоли учун энг гавжум кўчаларидан бири — «қизил фонус кўчаси»дан ажраб қолиши мумкин. Шаҳар маъмурияти жамоат уйлари (ишратхона)га қарши кенг миқёсли кампания олиб бормоқда, улар ўнлаб мана шундай хизмат кўрсатадиган муассасалар фаолиятини тўхтатмоқчи. Шаҳар маъмурияти шу йўл билан оилавий туризмни ривожлантирмоқчи.

Шуни алоҳида қайд этиш керакки, Амстердам маъмурияти интимхоналарга қарши бундан беш йил бурун «уруш» очган бўлиб, сўнгги маълумотларга кўра, шаҳардаги «қизиқ фонус кўчаси»даги 62 та жамоат уйини ёпмоқчи. ИТАР-ТАССнинг хабар беришича, шаҳар раҳбарияти ушбу муассасалар ўрнида ресторан ва бутикларни очишни режалаштирмоқда. Амалдорлар бундай имкониятни 2008 йилда қабул қилинган қонун билан қўлга киритишган эди. Унга кўра, агар бундай муассасалар билан қўшничилик мақбул бўлмаса, уларни кўчириш мумкин бўлади. Экспертларнинг фикрича, бундай сиёсатдан Амстердам маъмурияти фақат ютқазади: бундай қарордан шаҳар бюджети, у тармоқда ишлаётганлар ҳам жиддий зиён кўради.

Голландиялик интим хизмати кўрсатувчилар шундоқ ҳам инқироз уларга салбий таъсир кўрсатиб, ўз хизмат нархларини туширишга мажбур бўлишганидан шикоят қилишмоқда.

Кўплаб мамлакатларда интим хизматларини турли йўллар билан тартибга солишга ҳаракат қилишади. Масалан:

Австрияда интим хизмати кўрсатиш билан шуғулланадиганлар фақат тунги вақтда ҳамда тегишли жойларда мижоз излаши мумкин.

Буюк Британияда бундай шахслар солиқ тўлашга мажбурдир. Улар товламачилик қилишга ҳамда йўловчиларнинг қўлидан ушлашга ҳақли эмаслар.

Голландияда «қизил фонус кўчаси» ишчилари ўз касаба уюшмасига эга.

Германияда интим хизматларининг йиллик айланмаси 2 миллиард еврони ташкил қилади. Маҳаллий интим хизматини кўрсатувчи қизлар тиббий суғуртага эга бўлишади.

Ўз хизматини таклиф қиладиган аёллар Венгрияда якка тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтади.

Италияда бундай бизнес билан фақат хусусий уйларда шуғулланишга рухсат берилади. Улар кўчаларда мижоз излаши тақиқланади.

Францияда ҳам бу бизнес тақиқланмаган, аммо кўчада мижозларга суйкалиш мумкин эмас.

Амстердам шаҳри мэрияси мана шундай чораларни кўриш орқали шаҳар муҳитини ўзгартирмоқчи, улар оилавий туристларни кўпроқ жалб қилган ҳолда музей ва кўргазмаларга урғу беришмоқчи.